Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.А. Смородинцев номидаги Грипп илмий-тадқиқот институти директори Дмитрий Лиознов маълум қилди.
«Жорий мавсумда гриппга қарши вакциналар тўлиқ янгиланди. Бу эса бизда иммунитет мавжуд бўлмаган грипп вирусининг янги штаммлари пайдо бўлганидан далолат беради», — деди Лиознов.
Грипп илмий-тадқиқот институти раҳбари штаммлар таркибининг янгиланиши вакцина олишни айниқса долзарб қилаётганини таъкидлади. Эмланиш мавсум давомида тарқаладиган вирусларга қарши ҳимоя шаклланишига ёрдам бериши керак.
Айниқса, аҳолининг энг ҳимоясиз қатламлари — болалар, ҳомиладор аёллар, кексалар ҳамда сурункали касалликларга чалинган беморларга биринчи навбатда гриппга қарши вакцина олиш тавсия этилади.

