Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

«Мустақилликнинг 25 йиллиги» конидаги аварияни бартараф этишга Хитой компанияси жалб қилинди

05.10.2026 20:16

12

Шунингдек, газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ва бурғилаш ишларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Жорий йилда 3D сейсмик разведка ишлари ҳажмини ўтган йилга нисбатан 5 баробар ошириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёевга нефть-газ тармоғида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар юзасидан тақдимот ўтказилди.

Тақдимотда «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конидаги авария оқибатларини бартараф этиш ишлари ҳам муҳокама қилинди. Бу жараёнга Хитойнинг ихтисослашган компанияси жалб қилинган. Ишларни амалга оширишда хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ва бурғилаш ишларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Жорий йилда 3D сейсмик разведка ишлари ҳажмини ўтган йилга нисбатан 5 баробар ошириш режалаштирилган.

Йил бошидан буён 5 та янги газ кони очилиб, 6 минг метр ва ундан ортиқ чуқурликда 80 та қудуқ бурғиланди. Йил охирига қадар яна 40 та қудуқ бурғилаш режалаштирилмоқда.

Устюртда катта чуқурликдаги қатламларни ўрганиш, янги конларни ўзлаштириш ва мавжуд қудуқлар самарадорлигини ошириш бўйича хорижий ҳамкорлар билан лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Газ транспорт тизимининг ўтказувчанлик қувватини ошириш учун янги магистрал газ қувурларини қуриш ва компрессор станцияларини модернизация қилиш режалари ҳам кўриб чиқилди. Бу лойиҳалар йилига 125 миллион куб метр газни тежаш имконини беради.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ҳам ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва корхонани молиявий соғломлаштириш чоралари муҳокама қилинди. Асосий технологик қурилмалар таъмирланганидан сўнг дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш 30 фоизга, битум 60 фоизга, авиакеросин ишлаб чиқариш эса 5 баробарга ошган.

Йил охирига қадар завод қувватидан фойдаланиш даражасини 40 фоиздан 65 фоизга етказиш режалаштирилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган