ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда банк минтақавий маркази бўлими бошлиғи ушланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, у Қуйичирчиқ туманидаги 16,05 гектар ерни сотиш ҳамда ҳокимлик захирасидаги яна 4 гектар ерни расмийлаштириб бериш эвазига харидордан 4 млн 250 минг доллар талаб қилган.
Тезкор тадбирда ушбу маблағдан 100 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

