Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Хитойда 60 ёшли аёл қиз фарзандли бўлди

07.10.2026 08:01

50

Маълум бўлишича, аёл биринчи фарзанди — ўғлини 58 ёшида туғган. Бироқ унинг ўғли 2022 йилда вафот этганидан сўнг Чжан яна она бўлишга қарор қилган. Дастлаб турмуш ўртоғи унинг қароридан хавотирланган. Аммо Чжан ўз соғлиғига ишонган. Икки ҳомиладорлик ҳам муваффақиятли кечган ва аёл бу даврда одатдагидек уй ишлари билан шуғулланган.

Хитойда 60 ёшли Чжан исмли аёл қиз фарзандли бўлди. Чақалоқ кесарча кесиш орқали дунёга келган.

Маълум бўлишича, аёл биринчи фарзанди — ўғлини 58 ёшида туғган. Бироқ унинг ўғли 2022 йилда вафот этганидан сўнг Чжан яна она бўлишга қарор қилган.

Дастлаб турмуш ўртоғи унинг қароридан хавотирланган. Аммо Чжан ўз соғлиғига ишонган. Икки ҳомиладорлик ҳам муваффақиятли кечган ва аёл бу даврда одатдагидек уй ишлари билан шуғулланган.

Акушернинг таъкидлашича, Хитойда бундай ёшда фарзанд кўриш жуда кам учрайди. Чжаннинг сунъий уруғлантиришдан фойдаланган ёки фойдаланмагани эса маълум эмас.

Аёл ўзининг соғломлигини яхши ирсият билан боғлайди. Унинг 94 ёшли онаси ҳануз мустақил равишда яхши кўради ва эшитади, шунингдек, зинадан ўзи чиқиб-туша олади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган