Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

07.10.2026 12:21

5

Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари учрашувида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, шунингдек, маданият, таълим, илм-фан ва ёшлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари амалий ташриф билан Туркманистонга боради. У «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг VIII Маслаҳат учрашуви ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади.

Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари учрашувида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, шунингдек, маданият, таълим, илм-фан ва ёшлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга долзарб масалалар, тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича фикр алмашилади.

МДҲ саммитида Ҳамдўстлик доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик натижалари ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади. МДҲ ташкил этилганининг 35 йиллигини нишонлаш масаласига ҳам эътибор қаратилади.

Тадбирлар якунида қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда. Ташриф доирасида Президентнинг қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган