Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Владимир Путин: қарийб 30 йиллик ҳокимият тепасида нимага эришди, нималарни бой берди?

07.10.2026 15:26

61

2008 йилда Конституциядаги кетма-кет икки муддат чеклови сабаб Путин президентликдан кетди, аммо, сиёсий майдондан четга чиқмади. Амалдаги бош вазир Дмитрий Медведев президент, Путин эса ҳукумат раҳбари бўлди.

Владимир Путин Россия сиёсатини энг узоқ вақт бошқариб келаётган раҳбарлардан бири. У 1999 йил 31 декабрда Борис Ельцин истеъфога чиққанидан сўнг президент вазифасини бажарувчи бўлди. Орадан уч ой ўтиб, 2000 йилги президентлик сайловида 52,94 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.

2004 йилда Путин иккинчи марта президент этиб сайланди. Унинг дастлабки икки президентлик даврида федерал марказнинг ҳудудлар устидан назорати кучайди, иқтисодий ўсиш кузатилди. Шу билан бирга, Чеченистондаги уруш ва терроризмга қарши кураш Россия ички сиёсатининг асосий масалаларидан бўлди.

2008 йилда Конституциядаги кетма-кет икки муддат чеклови сабаб Путин президентликдан кетди, аммо, сиёсий майдондан четга чиқмади. Амалдаги бош вазир Дмитрий Медведев президент, Путин эса ҳукумат раҳбари бўлди.

2012 йилда Путин яна президентликка қайтди ва 63,6 фоиз овоз билан учинчи марта ғалаба қозонди. Айнан шу даврда Россияда сиёсий норозиликлар кучайди, ҳукуматнинг мухолифат ва айрим нодавлат ташкилотларга нисбатан сиёсати қатъийлашди.

2014 йил Путин фаолиятидаги энг катта бурилишлардан бири бўлди. Россия Украина ҳудудига қарашли бўлган Қримни ўз таркибига қўшиб олганини эълон қилди. Украина ва Ғарб давлатлари бу ҳаракатни ноқонуний аннекция деб баҳолади. Шундан сўнг Россияга қарши халқаро санкциялар жорий этилди.

2015 йилда Россия Суриядаги урушга ҳарбий кучлари билан аралашди. 2018 йилда эса Путин 76,69 фоиз овоз билан тўртинчи марта президент этиб сайланди.

2020 йилда Россия Конституциясига ўзгартиришлар киритилди. Бу эса Путинга президентлик муддатларини қайта ҳисоблаш имконини берди ва 2024 йилги сайловда яна қатнашишига йўл очди.

2022 йил 24 февралда Россия Украинага қарши кенг кўламли ҳарбий ҳужум бошлади. Шундан кейин Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар янада кескинлашди, Москвага қарши кенг кўламли санкциялар жорий қилинди.

2024 йилги президентлик сайловида Путин 87,28 фоиз овоз билан бешинчи марта ғалаба қозонди. Шу тариқа у 2000, 2004, 2012, 2018 ва 2024 йилларда президентлик сайловларида ғалаба қозонган.

2026 йилга келиб, Путин Россияни президент ёки бош вазир сифатида қарийб 27 йил давомида бошқариб келмоқда. Унинг сиёсий фаолияти Россиянинг ички бошқаруви, иқтисодиёти, ҳарбий сиёсати ва халқаро муносабатларидаги катта ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган