Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Россиянинг Иркутск шаҳрида ўлат касаллигига гумон қилинган ҳолат қайд этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
«Роспотребнадзор» маълумотларига кўра, Иркутскдаги ҳолатнинг ўлат касаллиги, жумладан, унинг ўпка шакли билан боғлиқ экани ҳозирча тасдиқланмаган.
Санэпидқўмита раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабековнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда ўлат касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор. Ҳозирча хавотирланиш учун асос йўқ.
Айни вақтда мамлакат давлат чегараларини кесиб ўтиш жойларида — халқаро аэропортлар, темирйўл станциялари ва автомобиль йўлларида 53 та санитария назорат пункти фаолият юритмоқда.

