Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида газ қувурларини хавфсиз жойга кўчириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 8 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
«Hududgaz Poytaxt» филиали «Юнусободтумангаз» газ таъминоти бўлими мутахассислари «Посира» МСГ ҳудудидаги D-325 мм юқори босимли ерости газ қувурини, «Минор» МСГ ҳудудидаги D-108 мм ўрта ва D-219 мм паст босимли ерости газ қувурларини хавфсиз жойга кўчиради.
Газ таъминоти вақтинча тўхтайдиган ҳудудлар:
«Посира» МСГда:
«Обод» МСГ ҳудудидаги 150 та хусусий хонадон;
Микрорайон кўчасидаги кўп қаватли уйлардаги 515 та хонадон.
«Минор» МСГда:
Марказ-6 массивидаги «Қозоғистон» ТЖМдаги 520 та хонадон;
Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 63-уйдаги 30 та хонадон;
Марказ-6 массивидаги «Murad Building» кўп қаватли уйидаги 140 та хонадон;
«Буюк Турон» МСГ ҳудудидаги «Мухташам» ТЖМдаги 520 та хонадон.
Шунингдек, «Посира» ва «Обод» МСГ ҳудудларидаги 35 та улгуржи истеъмолчи, «Минор» МСГ ҳудудидаги 18 та улгуржи истеъмолчи ҳам газ таъминотидан вақтинча узилади.
Улар орасида EDEM AGNKS, «Bolalar uyi», «Dream Gaz» AGNKS, «TRIUMPH ORIENTIR» AGNKS, «Uzbat», «O‘z Oman» ва «Saxara» бизнес марказлари, Журналистика университети ҳамда «Paul» ресторани бор.
Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг газ таъминоти хавфсизлик талабларига риоя этилган ҳолда босқичма-босқич қайта тикланади.

