Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистон ва Туркманистон стратегик шериклик кенгаши тузади

08.10.2026 16:59

7

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни Туркманистон мустақиллигининг 35 йиллиги, шунингдек, Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги самарали раислиги билан табриклади.

Бугун, 8 октябр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни Туркманистон мустақиллигининг 35 йиллиги, шунингдек, Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги самарали раислиги билан табриклади.

Учрашувда Ўзбекистон — Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликдаги ижобий суръатни мамнуният билан қайд этди. Йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бораётгани таъкидланди.

Шунингдек, «Шовот — Тошовуз» чегараолди савдо зонаси муваффақиятли фаолият юритаётгани қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажмини бир неча баробар ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини қабул қилиш, шунингдек, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида Кооперация дастурини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисида битим имзоланди. Мазкур ҳужжат сиёсий мулоқотни янада чуқурлаштириш ҳамда устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун институционал асос яратади.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган