Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонлик опера хонандаси Сан-Маринода халқаро танлов ғолиби бўлди

09.10.2026 07:19

3

2026 йилда ўтказилган танловда дунёнинг 56 та мамлакатидан 300 нафардан ортиқ опера хонандаси иштирок этиш учун ҳужжат топширган. Дастлабки саралашдан сўнг улардан атиги 44 нафар хонанда танловнинг биринчи босқичида иштирок этиш учун Сан-Маринога таклиф этилган.

Ўзбекистонлик баритон Оққилбек Пиязов Сан-Маринода ўтказилган XI Renata Tebaldi номидаги Халқаро опера хонандалари танловида Бош мукофот — Primo Premio’ни қўлга киритди.

2026 йилда ўтказилган танловда дунёнинг 56 та мамлакатидан 300 нафардан ортиқ опера хонандаси иштирок этиш учун ҳужжат топширган. Дастлабки саралашдан сўнг улардан атиги 44 нафар хонанда танловнинг биринчи босқичида иштирок этиш учун Сан-Маринога таклиф этилган.

Бир неча босқичли саралашлардан муваффақиятли ўтган 9 нафар хонанда финалга йўл олди. Улар орасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган баритон Оққилбек Пиязов ҳам бор эди.

Финал босқичидаги чиқишлар натижасига кўра, халқаро ҳакамлар ҳайъати қарори билан Оққилбек Пиязов XI Renata Tebaldi International Voice Competition’нинг биринчи мукофоти — Primo Premio соҳиби бўлди.

Бу ғалаба Ўзбекистон опера санъати учун муҳим воқеа бўлди. Оққилбек Пиязов мазкур нуфузли танлов тарихида Биринчи мукофотни қўлга киритган илк ўзбекистонлик опера хонандаси сифатида тарихга кирди.

Сан-Маринодаги ушбу муваффақият Ўзбекистон опера мактабининг халқаро майдондаги салоҳияти юқори эканини яна бир бор намоён этди.

Маълумот учун, Оққилбек Пиязов айни вақтда Милан шаҳридаги дунёга машҳур Teatro alla Scala саҳнасида фаолият олиб бораётган илк ўзбекистонлик опера хонандаси ҳисобланади. У мазкур нуфузли театр билан икки йиллик шартнома асосида ижодий фаолиятини давом эттирмоқда.

Рената Тебалди ким?

Рената Тебалди (1922–2004) — XX асрнинг буюк итальян сопраноларидан бири. У кучли, гўзал ва ўзига хос овози билан жаҳон опера санъатида ўчмас из қолдирган.

Тебалди Teatro alla Scala ва Metropolitan Opera каби дунёнинг энг нуфузли опера саҳналарида ижод қилган. У Мария Каллас, Марио Дель Монако, Джузеппе Ди Стефано каби буюк опера санъаткорлари билан бир даврда фаолият юритган.

Бугун Рената Тебалди номи билан аталадиган халқаро танлов ёш ва истеъдодли опера хонандаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жаҳон опера анъаналарини давом эттиришга хизмат қилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган