Канадалик Донна Жин Уайлд 61 ёшида планка ҳолатида 5 соат узлуксиз туриб, ўз рекордини янгилади.
Ушбу натижа 6 октябрь куни АҚШнинг Юта штатида ўтказилган Huntsman World Senior Games мусобақаси доирасида қайд этилди.
Қайд этилишича, Уайлднинг аввалги жаҳон рекорди ҳам ўзиники бўлган. У 2024 йил март ойида планкада 4 соат 30 дақиқа 11 сония туриб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирган эди.
Янги натижа аввалги рекорддан қарийб ярим соатга яхшироқ. Мусобақа ташкилотчилари Уайлднинг янги натижасини тасдиқлаган.
Бироқ янги рекордни Гиннеснинг рекордлар китобига расмий киритиш жараёни ҳали кўриб чиқилмоқда. Ҳозирча китоб томонидан бу ҳақда расмий эълон қилинмаган.

