Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Андижонда Howo юк машинаси 7 та автомобильга урилди: 3 киши ҳалок бўлди

11.10.2026 08:59

19

Дастлабки маълумотларга кўра, 48 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги тупроқ ортилган Howo юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Cobalt, Nexia, BYD Song Plus ва Nexia 2 автомобилларига, шунингдек, йўл четида тўхтаб турган Nexia 3, Damas ва Matiz автомобилларига бориб урилган.

Андижон вилояти Булоқбоши туманида юк машинаси иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши, жумладан, юк машинаси ҳайдовчиси жароҳатланди.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилишича, ҳодиса 10 октябрь куни соат 09:40 атрофида Нефтчилар маҳалласидаги Кончилар кўчасида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 48 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги тупроқ ортилган Howo юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Cobalt, Nexia, BYD Song Plus ва Nexia 2 автомобилларига, шунингдек, йўл четида тўхтаб турган Nexia 3, Damas ва Matiz автомобилларига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида кўча бўйидаги дўконларга ҳам зарар етган. Уч нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган. Howo ҳайдовчиси ва яна уч киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган