Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Туркияда автобус ва юк машинаси тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди, 27 киши жароҳатланди

11.10.2026 18:02

14

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 11:11 да Ахисар шаҳри яқинидаги автомагистралдан чиқиш қисмида содир бўлган. Маъмурият маълумотига кўра, автобус Бурса—Измир йўналишида ҳаракатланган.

Туркиянинг Маниса вилоятида йўловчи автобуса ва юк машинаси иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳалокат оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, яна 27 киши турли даражада жароҳатланган.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг барчаси Туркия фуқаролари.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 11:11 да Ахисар шаҳри яқинидаги автомагистралдан чиқиш қисмида содир бўлган. Маъмурият маълумотига кўра, автобус Бурса—Измир йўналишида ҳаракатланган.

Автобус юк машинаси билан тўқнашганидан сўнг ағдарилиб кетган.

Ҳодиса жойига кўп сонли тез тиббий ёрдам бригадалари юборилган. Жароҳатланганларнинг барчаси яқин атрофдаги тиббиёт муассасаларига олиб борилган.

Дастлаб NTV телеканали 26 киши жароҳатланганини хабар қилган. Кейинчалик Маниса вилояти расмийлари жабрланганлар сони 27 нафар эканини тасдиқлаган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган