Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Жибути соҳиллари яқинида кема ҳалокатга учради: 139 нафар муҳожир ҳалок бўлди, 84 киши бедарак

12.10.2026 08:59

17

Ҳодиса оқибатида 82 киши қутқарилган, яна 84 нафар йўловчининг тақдири номаълум бўлиб, улар бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган. Кемада бўлганларнинг барчаси Эфиопия фуқаролари экани маълум қилинди.

Жибути соҳиллари яқинида муҳожирларни олиб кетаётган кема ҳалокатга учраши оқибатида 139 киши ҳалок бўлди.

Аввалроқ Халқаро миграция ташкилоти ҳодиса оқибатида 109 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилган эди. Янги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 15 нафар бола ҳам бор.

Ҳодиса оқибатида 82 киши қутқарилган, яна 84 нафар йўловчининг тақдири номаълум бўлиб, улар бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган. Кемада бўлганларнинг барчаси Эфиопия фуқаролари экани маълум қилинди.

Ҳалокат 9 октябрь куни тунда, Қизил денгизда, Жибутининг Обок шаҳри шимолида содир бўлган. Кема жами 305 нафар йўловчи билан Жибутидан Яман томон йўл олган.

Ҳозирда ҳодиса содир бўлган ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Маълум қилинишича, Африка Шохи ҳудудидан Баб-эл-Мандаб бўғози орқали Яман ва Саудия Арабистони соҳилларига олиб борувчи мазкур денгиз йўли Шарқий Африка мамлакатларидан Яқин Шарққа етиб боришга уринувчи ноқонуний муҳожирлар учун энг гавжум, шу билан бирга, энг хавфли йўналишлардан бири ҳисобланади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган