Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Янги Тошкентда ҳар бир маъмурий ҳудуд учун 100 гектардан ер ажратилади

12.10.2026 10:45

13

Шунинг учун ҳар бир вилоят ҳокими ҳам фарзандларига, невараларига мен (ҳоким бўлган, -таҳр) пайтим Тошкентда Наманган массиви қурилди, Фарғона массиви қурилди, Бухоро массиви қурилди, Қорақалпоғистон массиви қурилди деёлса, ўйлайманки, бизнинг тарихимизга ярашади, – деди давлат раҳбари.

Янги Тошкентда пойтахтнинг ҳар бир тумани, шунингдек, ҳар бир вилоят аҳолиси ва тадбиркорлари учун ҳам 100 гектардан ер ажратилади.

Бу ҳақда айни пайтда Янги Тошкентда тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган учрашувда маълум қилинди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, наманганлик ҳам, бухоролик ҳам келиб, ўз маҳалласида, кичик Ватанида яшаши мумкин.

– Мана, мен Самарқандга биринчи ҳоким бўлганимда, менга шаҳарда «Зомин» гузари борлигини айтишди. Мен ҳайрон қолдим, «Зомин» гузари бўлиши мумкинми, деб.

Бориб кўрсам, аҳволи жуда ачинарли экан. Кейин ўзимга савол бердим: сен туғилган кичкина ватанннинг мана шу ерда номи бор экан, шуни улуғ қилишга ҳаракат қилишинг керакми, йўқми?..

Шунинг учун ҳар бир вилоят ҳокими ҳам фарзандларига, невараларига мен (ҳоким бўлган, -таҳр) пайтим Тошкентда Наманган массиви қурилди, Фарғона массиви қурилди, Бухоро массиви қурилди, Қорақалпоғистон массиви қурилди деёлса, ўйлайманки, бизнинг тарихимизга ярашади, – деди давлат раҳбари.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган