Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Янги Тошкентда 1 млрд долларлик объектлар ишга туширилди, яна 2,5 млрд долларлик лойиҳалар бошланди

12.10.2026 13:16

7

Фойдаланишга топширилган объектлар қаторига «Шарқ баҳори» турар жой мажмуасининг биринчи босқичи, йўл ва инфратузилма объектлари, «Янги Тошкент» 1-сон нимстанцияси, тригенерация станцияси, Савдо-саноат палатаси биноси, «Соҳил боғи» истироҳат боғи ҳамда 2 минг ўринли умумтаълим мактаби киради.

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда умумий қиймати 1 млрд доллар бўлган еттита объектни фойдаланишга топшириш ва яна 2,5 млрд долларлик ўнта йирик лойиҳа қурилишига старт бериш маросимида иштирок этди.

Фойдаланишга топширилган объектлар қаторига «Шарқ баҳори» турар жой мажмуасининг биринчи босқичи, йўл ва инфратузилма объектлари, «Янги Тошкент» 1-сон нимстанцияси, тригенерация станцияси, Савдо-саноат палатаси биноси, «Соҳил боғи» истироҳат боғи ҳамда 2 минг ўринли умумтаълим мактаби киради.

Маълум қилинишича, «Шарқ баҳори» турар жой мажмуасининг биринчи босқичида қарийб 7 мингта хонадон қурилган. Туркиянинг MIMSAN компанияси иштирокида барпо этилган тригенерация станцияси 100 мингта хонадонни марказлашган тарзда иситиш ва совитиш, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.

Янги бошланаётган лойиҳалар орасида юқори технологик маҳсулотлар ва яримўтказгичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Deep Tech саноат парки, чиқиндилардан «яшил» электр энергияси олиш тизими, кўп қаватли уйлар томига қуёш панелларини ўрнатиш, метро бекатлари билан туташган ер ости автотураргоҳини қуриш каби ишлар бор.

Шунингдек, Янги Тошкентни пойтахт билан боғлаш учун кўприк, йўл ўтказгич ва 10 километрлик йўл қурилиши режалаштирилган. «Метрополис» бизнес-сити, Silk City, «Мавж» ва «Маржон» турар жой мажмуалари ҳамда 120 ўринли марказий шифохона қурилиши ҳам янги лойиҳалар қаторида.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган