Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Зайнилобиддин Низомиддинов Сирдарё вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди

12.10.2026 17:53

15

Низомиддинов 2018 йил августидан 2022 йил июлигача Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Зайнилобиддин Низомиддинов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунга қадар Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Низомиддинов 2025 йил апрель ойидан буён Бекобод туманига раҳбарлик қилиб келган. Ундан аввал Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Низомиддинов 2018 йил августидан 2022 йил июлигача Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимида фаолият юритган.

У Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида 2025 йил январидан буён вилоятга раҳбарлик қилиб келган Эркинжон Турдимовнинг ўрнини эгаллади. Турдимов эса жорий йил октябрь ойида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланган эди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган