Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Бизнесни рўйхатга олишда тадбиркорлардан қандай маълумотлар сўралади?

13.10.2026 09:19

18

2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга қадар Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Унда корхона ва тадбиркорлик субъектларининг фаолияти, ходимлар сони, харажатлари ҳамда молиявий кўрсаткичлари ҳақида маълумотлар тўпланади.

2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга қадар Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Унда корхона ва тадбиркорлик субъектларининг фаолияти, ходимлар сони, харажатлари ҳамда молиявий кўрсаткичлари ҳақида маълумотлар тўпланади.

Респондентларнинг асосий қисми юзма-юз сўров орқали рўйхатга олинади. Бунда масъул ходимлар олинган маълумотларни планшет орқали электрон саволномага киритади.

Саволномада қандай маълумотлар сўралади?

Жумладан, корхона ёки тадбиркорлик субъектининг расмий ва савдо номи, фаолият манзили, ташкилий-ҳуқуқий шакли, мулкчилик шакли, телефон рақами, филиаллари ҳамда мулкдорлари сонига оид маълумотлар киритилади.

Шунингдек, бизнес фаолияти қачон бошлангани, асосий ва қўшимча йўналишлари, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ёки кўрсатиладиган хизматлар, экспорт-импорт амалиётлари, интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ҳолати ҳам ўрганилади.

Ходимлар ва молиявий кўрсаткичлар ҳам қамраб олинади. Хусусан, 2025 йилда ишлаган ходимларнинг ўртача сони, доимий ва ёлланма ишчилар, мавсумий ҳамда шартнома асосида ишловчилар, шунингдек, хорижий фуқаролар бўлган ходимлар сони аниқланади.

Молиявий маълумотлар қаторига эса 2025 йилдаги жами харажатлар ва айланма, инвестициялар, молиялаштириш манбалари, товар-хомашё захиралари, асосий воситалар, транспорт воситалари ва омборхоналар ҳақидаги маълумотлар киради.

Қайд этилишича, саволномада сўраладиган маълумотлар иқтисодий бирликнинг тоифаси ва фаолият хусусиятларига қараб фарқ қилиши мумкин. Шу сабабли тадбиркорларга зарур маълумотларни олдиндан тайёрлаб қўйиш тавсия этилади.

Агар рўйхатга олувчи ходим ташриф буюрмаса, ўзини ўзи банд қилган шахслар census.stat.uz ахборот тизими орқали саволномани мустақил равишда онлайн тўлдиришлари мумкин.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган