Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

1 ноябрдан Ўзбекистон бўйлаб иссиқлик ва иссиқ сув тарифларини ошириш режалаштирилмоқда

13.10.2026 20:16

43

Тошкентда иситиш ва иссиқ сув нархи 30 фоизга, иссиқлик энергияси тарифи эса қарийб икки бараварга оширилиши мумкин.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги аҳоли учун марказлашган иссиқлик таъминоти хизматларининг янги тарифларини назарда тутувчи лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Ҳужжатга кўра, жорий йил 1 ноябрдан Тошкент аҳолиси учун қуйидаги тарифларни белгилаш таклиф этилмоқда:

Марказий иситиш — 1 кв. метр учун суткасига 314 сўм (ҚҚС билан);

Иссиқ сув (ҳисоблагич бўйича) — 1 куб метр учун 11 607 сўм (ҚҚС билан);

Иссиқ сув (ҳисоблагичсиз) — бир киши учун ойига 45 330 сўм;

Иссиқлик энергияси — 1 Гкал учун 206 636 сўм.

Ётоқхоналарда яшовчилар учун марказлашган иссиқ сув таъминоти тарифи бир киши учун ойига 33 720 сўм этиб белгиланиши таклиф қилинган.

Ҳозирда иссиқ сувнинг бир куб метри 8 928,7 сўмни ташкил этади. Ҳисоблагич бўлмаган тақдирда, бир киши учун ойлик тўлов ҚҚС билан 34 868,9 сўмга тенг.

Амалдаги тариф бўйича иситиш мавсумида иситиладиган майдоннинг ҳар бир квадрат метри учун суткасига 241,4 сўм тўланади.

Шундай қилиб, иссиқлик энергияси тарифи қарийб 48 фоизга, аҳоли учун иситиш ва иссиқ сув тарифлари эса тахминан 30 фоизга ошиши мумкин.

Лойиҳа муҳокамаси 28 октябрга қадар давом этади. Уни ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган