Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга амалий ташриф билан боради

14.10.2026 08:41

18

Президент матбуот хизматига кўра, давлат раҳбари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14–15 октябрь кунлари Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Президент матбуот хизматига кўра, давлат раҳбари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади.

Саммитда Осиё қитъасида ишонч, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, транспорт боғлиқлигини ривожлантириш, рақамлаштириш ва барқарор иқтисодий ўсиш масалалари муҳокама қилинади.

Тадбир якунлари бўйича Боку декларацияси ҳамда ташкилотнинг роли ва самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, Мирзиёев саммит доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган