Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тилдаги бактериялар фикрлаш тезлигига таъсир қилиши мумкин

14.10.2026 12:39

32

Олимлар бу ҳолатни оғиз бўшлиғидаги бактериялар нитратларни қайта ишлаши ва қон томирларини кенгайтиришда иштирок этувчи азот оксиди ишлаб чиқарилишига таъсир қилиши мумкинлиги билан изоҳламоқда. Бу эса миянинг қон билан таъминланишига алоқадор бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Буюк Британия ва Бельгия олимлари тилдаги бактериялар таркиби билан инсоннинг фикрлаш тезлиги ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари PLOS ONE журналида эълон қилинган.

Тадқиқотда икки мамлакатдан 120 нафар соғлом кўнгилли иштирок этган. Натижаларга кўра, тилида Prevotella histicola бактериясининг нисбий миқдори юқорироқ бўлган иштирокчилар айрим когнитив вазифаларни тезроқ бажарган.

Олимлар бу ҳолатни оғиз бўшлиғидаги бактериялар нитратларни қайта ишлаши ва қон томирларини кенгайтиришда иштирок этувчи азот оксиди ишлаб чиқарилишига таъсир қилиши мумкинлиги билан изоҳламоқда. Бу эса миянинг қон билан таъминланишига алоқадор бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Бироқ тадқиқот тилдаги бактериялар инсоннинг ақлий қобилиятини бевосита яхшилашини исботламайди. Олимлар фақат бактериялар таркиби ва айрим фикрлаш кўрсаткичлари ўртасида статистик боғлиқликни аниқлаган.

Тадқиқотда 120 нафар киши иштирок этгани, шунингдек, овқатланиш ва уйқу сифати каби омиллар тўлиқ назорат қилинмагани сабабли, натижаларни янада кенг кўламли изланишлар орқали текшириш зарур.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган