Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Сурхондарёда 10 ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлган ИИБ ходими 5 йилга қамалди

14.10.2026 16:13

50

Ҳодиса 2026 йил 5 апрель куни соат 11:20 атрофида содир бўлган. Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходими Қ.А. Nexia-2 хизмат автомобилида «Стоп» белгиси олдида тўхтамасдан асосий йўлга чиққан ва ҳаракатланаётган Cobalt автомобилига урилган. Зарба оқибатида Cobalt бошқарувдан чиқиб, пиёдалар йўлагида кетаётган 2015 йилда туғилган болани уриб юборган. Бола оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида хизмат автомобилида ЙТҲ содир этиб, 10 ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлган ички ишлар ходими 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Дарё» суд ҳужжатларига таяниб хабар берди.

Ҳодиса 2026 йил 5 апрель куни соат 11:20 атрофида содир бўлган. Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходими Қ.А. Nexia-2 хизмат автомобилида «Стоп» белгиси олдида тўхтамасдан асосий йўлга чиққан ва ҳаракатланаётган Cobalt автомобилига урилган.

Зарба оқибатида Cobalt бошқарувдан чиқиб, пиёдалар йўлагида кетаётган 2015 йилда туғилган болани уриб юборган. Бола оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Судланувчи автомобилнинг тормози ишламай қолгани сабабли машинани тўхтата олмаганини билдирган. Бироқ экспертиза Nexia-2 автомобилининг рул бошқаруви ва тормоз тизими тўқнашувгача соз ҳолатда бўлганини аниқлаган. Тормоз тизимидаги носозлик эса Cobalt билан тўқнашув вақтида юзага келган.

Экспертиза Cobalt ҳайдовчисида тўқнашувнинг олдини олиш учун техник имконият бўлмаганини ҳам кўрсатган.

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди Қ.А.ни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топди. Унга 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 3 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган