Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик учун жазо кучайтирилди

14.10.2026 17:28

34

Янги тартибга кўра, болага жисмоний ёки руҳий азоб етказган шахслар, жумладан, таълим муассасалари ходимлари ва қариндошлар ҳам қонун олдида жавоб беради. Боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятлар учун жазони енгиллаштиришга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Президенти болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва бундай жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонунни имзолади. Ҳужжат билан 5 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Янги тартибга кўра, болага жисмоний ёки руҳий азоб етказган шахслар, жумладан, таълим муассасалари ходимлари ва қариндошлар ҳам қонун олдида жавоб беради. Боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятлар учун жазони енгиллаштиришга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, 14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Бундай жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортиш муддатига доир чекловлар ҳам бекор қилинади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган