Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистон ва Озарбайжон савдо айирбошлашни 30 фоизга оширди

14.10.2026 21:27

44

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бокуда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кенгаймоқда. Йил бошидан буён икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг расмий ахборотида маълум қилинди.

14 октябрь куни Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашди.

Музокараларда жорий йил август ойида Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш ва икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Геология, энергетика, қурилиш, транспорт, логистика, енгил саноат ва туризм соҳаларидаги қўшма лойиҳалар фаол босқичга киргани қайд этилди. Шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорлик доирасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Учрашувда Шавкат Мирзиёев Озарбайжон раҳбарини Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммити юқори савияда ташкил этилгани ҳамда кенгашга раислик муваффақиятли олиб борилаётгани билан табриклади.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, келгуси тадбирлар режасини муҳокама қилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган