Президент Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни тиланчилик билан шуғулланганлик ва бошқаларни бу ишга жалб қилганлик учун жарималарни оширишни назарда тутувчи қонунни имзолади.
Қонунга кўра, тиланчилик қилганлик учун БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Вояга етмаганлар, кексалар, ногиронлиги бўлган ва бошқа шахсларни тиланчиликка жалб қилганлик учун эса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ қўлланиши мумкин.
Аввал тиланчилик учун жарима БҲМнинг 1–3 баравари, бошқаларни бу ишга жалб қилганлик учун эса 5–10 баравари миқдорида эди. Янги жазолар қонун имзоланган кундан кучга кирди.

