Лазизбек Темиров 1989 йилда Фарғона вилоятининг Фарғона туманида туғилган.
Маълумоти олий. 2012 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2021 йилда эса ушбу олий таълим муассасаси магистратурасини тамомлаган.
▫️Меҳнат фаолияти давомида иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган.
2024 йилдан буён Яшнобод тумани ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

