Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 1 ноябрга қадар узайтирилди

16.10.2026 08:31

45

Белгиланган муддатга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик тўлов миқдорининг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Мазкур муддат қуйидагиларга тааллуқли:

— бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар;

— ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар;

— ўқишга қайта тикланган талабалар.

Белгиланган муддатга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик тўлов миқдорининг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган