Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Канададаги ҳарбий базада портлаш ва ёнғин оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 39 киши шифохонага ётқизилди

19.10.2026 08:03

19

Ҳодиса 17 октябрь куни ҳарбий машғулотлар вақтида содир бўлган. 18 октябрь куни Канада бош вазири Марк Карни ёнғин оқибатида тўрт нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини маълум қилиб, мамлакатда мотам эълон қилган ва барча федерал биноларда давлат байроқларини туширишни буюрган. Кейинчалик ҳалок бўлганлар сони етти нафарга етгани хабар қилинди.

Канаданинг Альберта провинциясида жойлашган Уэйнрайт ҳарбий базасида портлаш ва кейинги ёнғин оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 39 киши шифохонага ётқизилди. Жабрланганларнинг камида 19 нафари оғир аҳволда. Бу ҳақда провинция раҳбари Даниэль Смит маълум қилди.

Унинг айтишича, айрим жабрланганлар оғир куйиш жароҳатларини олган. Уларга бир неча ҳафта ёки ой давомида интенсив даволаниш талаб этилиши мумкин.

Жабрланганларни эвакуация қилиш учун 22 та тез ёрдам машинаси, 6 та самолёт ва 2 та вертолёт жалб этилган.

Ҳодиса 17 октябрь куни ҳарбий машғулотлар вақтида содир бўлган. 18 октябрь куни Канада бош вазири Марк Карни ёнғин оқибатида тўрт нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини маълум қилиб, мамлакатда мотам эълон қилган ва барча федерал биноларда давлат байроқларини туширишни буюрган. Кейинчалик ҳалок бўлганлар сони етти нафарга етгани хабар қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, машғулотлар вақтида ўқ-дорилардан бири газ қувурига тушиши оқибатида ёнғин бошланган бўлиши мумкин. Кучли шамол оловнинг машғулот майдонидан ташқарига тарқалишига сабаб бўлган.

Global News телеканали ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга таяниб, 84 миллиметрли носоз снаряд портлаши яқин атрофдаги ўқув биноларини вайрон қилгани, кейинчалик ёнғин ўқ-дорилар омборига етиб бориб, янги портлашларга сабаб бўлганини хабар қилди.

Канада расмийлари ҳодиса террорчилик ҳаракати билан боғлиқ эмаслигини билдирган. Айни пайтда портлаш ва ёнғиннинг аниқ сабабларини аниқлаш бўйича тергов олиб борилмоқда.

Ҳодиса Альберта провинциясининг Канададан мустақил бўлиш жараёнини бошлаш масаласи бўйича 19 октябрга белгиланган референдум олдидан ўтказилаётган муддатидан олдин овоз бериш жараёнига ҳам таъсир кўрсатди. Провинция сайлов комиссияси ҳарбий базага энг яқин жойлашган овоз бериш участкаси ёпилганини маълум қилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган