Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллион кишидан ошди

19.10.2026 10:26

38

Қайд этилишича, аҳоли сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 692,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайган. Кўрсаткичлар аҳолини рўйхатга олиш натижаларини ҳам ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган.

2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 39 миллион 535 минг 225 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, аҳоли сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 692,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайган. Кўрсаткичлар аҳолини рўйхатга олиш натижаларини ҳам ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида қайд этилган — 4,46 миллион киши. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти (4,29 миллион) ва Тошкент вилояти (3,79 миллион) турибди.

Қашқадарё вилоятида 3,74 миллион, Андижон вилоятида 3,57 миллион, Тошкент шаҳрида эса 3,27 миллион киши истиқомат қилади.

Аҳоли сони бўйича кейинги ўринларни Наманган (3,19 миллион) ва Сурхондарё (3,03 миллион) вилоятлари эгаллаган.

Қорақалпоғистон Республикасида 2,16 миллион, Хоразм вилоятида 2,16 миллион, Бухоро вилоятида 2,12 миллион киши яшайди.

Жиззах вилояти аҳолиси 1,54 миллион, Навоий вилояти аҳолиси 1,19 миллион кишини ташкил этган. Энг кам аҳоли Сирдарё вилоятида қайд этилган — 965,4 минг киши.

Шундай қилиб, мамлакат аҳолисининг энг катта қисми Самарқанд ва Фарғона вилоятларига тўғри келади. Сирдарё вилояти эса аҳоли сони бўйича ҳудудлар орасида охирги ўринда турибди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган