Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ернинг тезроқ айланаётгани вақтни ҳисоблаш тизими ўзгаришига сабаб бўлди

19.10.2026 14:50

18

Кабиса сонияси 1972 йилдан буён қўлланиб келинади. Ер бир хил тезликда айланмагани сабабли атом соатлари кўрсаткичлари билан сайёранинг айланишига асосланган астрономик вақт ўртасида фарқ пайдо бўлади. Шу фарқни камайтириш учун халқаро вақтга зарурат туғилганда бир сония қўшиб келинган.

2027 йил 20 майдан бошлаб дунёда халқаро вақтни ҳисоблаш тизимида муҳим ўзгариш амалга оширилади. Халқаро Ўлчовлар ва тарозилар бюроси (BIPM) кабиса сонияларини қўллашдан воз кечиш муддатини тезлаштириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда 3DNews хабар берди.

Янги тартибга кўра, атом соатлари асосида ҳисобланадиган мувофиқлаштирилган универсал вақт (UTC) Ернинг айланишига мослаштириш учун ҳар сафар бир сонияга ўзгартирилмайди. Ушбу ўзгариш интернет, телекоммуникация, сунъий йўлдошлар ва молиявий тизимларда вақтни узлуксиз ҳисоблашни таъминлашга қаратилган.

Кабиса сонияси 1972 йилдан буён қўлланиб келинади. Ер бир хил тезликда айланмагани сабабли атом соатлари кўрсаткичлари билан сайёранинг айланишига асосланган астрономик вақт ўртасида фарқ пайдо бўлади. Шу фарқни камайтириш учун халқаро вақтга зарурат туғилганда бир сония қўшиб келинган.

Бироқ бундай тузатишлар рақамли тизимларда техник муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Масалан, 2012 йилда қўшимча сония киритилиши Reddit платформасидаги серверлар ишида узилишларга сабаб бўлган. Вақтнинг одатий кетма-кетлигидаги бундай ўзгаришлар дастурий таъминот ва маълумотлар базалари учун муаммо туғдириши мумкин.

Қарорни тезлаштиришга Ер айланишидаги сўнгги ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатган. Сайёра айрим даврларда аввалги узоқ муддатли тенденцияга тескари равишда тезроқ айланмоқда. Шу сабабли келгусида вақтни мослаштириш учун сония қўшиш эмас, балки бир сонияни айириб ташлаш зарурати юзага келиши мумкин. Бундай амалиёт ҳали қўлланмагани учун унинг рақамли инфратузилмага таъсири юзасидан хавотирлар мавжуд.

Янги тизимда атом вақти ва Ернинг айланишига асосланган астрономик вақт ўртасидаги фарқнинг бир сониядан ошишига йўл қўймаслик талаби бекор қилинади. Уларнинг ўртасидаги фарқ бир соатга етгунга қадар вақтга сония қўшиш ёки айириш талаб этилмайди. Ҳисоб-китобларга кўра, бундай фарқ бир неча минг йилдан кейингина юзага келиши мумкин.

Қарор 2022 йилда белгиланган ислоҳот муддатини — 2035 йилни — олдинга сурмоқда. Янги тартиб 2027 йил 20 майдан кучга кириши белгиланган.

Мутахассислар фикрича, бу ўзгаришлар вақтни синхронлаштиришга боғлиқ рақамли инфратузилманинг барқарорлигини оширишга ёрдам беради. Бироқ Ернинг айланиши билан атом вақти ўртасидаги фарқ кузатиб борилади ва зарур астрономик маълумотлар алоҳида ҳисобга олинади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган