Францияда ўтган дам олиш кунлари намойишлар вақтида юз берган тартибсизликлардан сўнг 2 513 киши полиция томонидан қўлга олинди. Уларнинг 500 нафардан ортиғи яқин кунларда суд олдида жавоб беради.
Бу ҳақда Франция адлия вазири Жеральд Дарманен TF1 телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
«Ҳозир сизлар билан гаплашаётган вақтимда 2 513 киши полиция бўлимларида ҳибсда сақланмоқда», — деди вазир.
Дарманеннинг қўшимча қилишича, 67 киши қамоққа жойлаштирилган. Бироқ вазир улар дастлабки қамоққа олинганми ёки суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилганми, буни аниқлаштирмаган.

