Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкентнинг Юнусобод туманида айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

20.10.2026 09:49

14

«Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиалининг «Юнусободтумангаз» бўлими маълум қилишича, таъмирлаш ишлари «Янгиариқ» МФЙ, Ифтихор кўчасида жойлашган диаметри 530 мм бўлган газ қувурида амалга оширилади.

2026 йил 20 октябрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ер ости ўрта босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан айрим кўп қаватли уйлар ва ҳовлили хонадонларда табиий газ таъминоти соат 09:00 дан 18:00 га қадар вақтинча тўхтатилади.

«Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиалининг «Юнусободтумангаз» бўлими маълум қилишича, таъмирлаш ишлари «Янгиариқ» МФЙ, Ифтихор кўчасида жойлашган диаметри 530 мм бўлган газ қувурида амалга оширилади.

Газ таъминоти вақтинча тўхтатиладиган ҳудудлар:

— «Минор» МФЙ: 6-даҳадаги 32 та кўп қаватли уйда жойлашган жами 1 700 та хонадон;

— «Минор» МФЙ: Гунафша, Элобод, Хуршид, Минор берк ва Далазар кўчаларидаги 120 та ҳовлили хонадон;

— «Ифтихор» МФЙ: Ифтихор кўчасидаги 1-А ҳамда 121–170-сонли кўп қаватли уйлар.

Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг табиий газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган