Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Олимлар сил касаллигига қарши иммунитетни «фаоллаштириш» усулини топди

21.10.2026 07:53

49

Бу ҳақда Беларусь Миллий фанлар академияси Биоорганик кимё институтининг бош илмий ходими Андрей Гилеп Новосибирск вилоятида ўтаётган SKIF-2026 халқаро илмий конференциясида маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Беларусь ва бошқа мамлакатлар олимларидан иборат халқаро тадқиқотчилар гуруҳи сил қўзғатувчисининг инсон иммун тизимидан ҳимояланиш механизмини тўсувчи янги молекулани яратди. Ушбу модда организмнинг касалликка қарши табиий ҳимоясини фаоллаштириш ва антибиотиклар самарадорлигини оширишга ёрдам бериши мумкин.

Бу ҳақда Беларусь Миллий фанлар академияси Биоорганик кимё институтининг бош илмий ходими Андрей Гилеп Новосибирск вилоятида ўтаётган SKIF-2026 халқаро илмий конференциясида маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Олимнинг тушунтиришича, сил қўзғатувчиси миллионлаб йиллик эволюция давомида инсон иммун тизимининг ҳимоя механизмларига мослашишни ўрганган. Бу эса касалликни даволашни қийинлаштиради. Янги ишлаб чиқилган молекула бактериядаги махсус фермент фаолиятини тўсади. Мазкур фермент инсон иммунитети учун муҳим бўлган D витамини ва холестерин ҳосилаларини парчалашда иштирок этади.

Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, янги модданинг тузилиши патентланган. Ҳозиргача ўтказилган клиниккача бўлган синовларда унинг нисбатан хавфсизлиги ва самарадорлиги кузатилган. Ҳужайра моделларида ўтказилган тажрибаларда моддани силга қарши антибактериал дорилар билан биргаликда қўллаш ижобий натижалар берган.

Айни пайтда олимлар модданинг организмдаги барқарорлигини ошириш устида ишламоқда. Бу унинг таъсирини узоқроқ сақлашга ёрдам бериши мумкин.

Мутахассис таъкидлаганидек, дорига ўта чидамли сил касаллигига чалинган бир беморни даволаш харажати тахминан 160 минг еврога етади. Бундай ҳолатларда ҳам тўлиқ соғайиш кафолатланмайди.

Янги ишланма келажакда сил касаллигини даволаш усулларини такомиллаштиришга хизмат қилиши мумкин. Бироқ унинг инсонларда самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқлаш учун қўшимча клиник синовлар талаб этилади.

SKIF-2026 конференцияси 18–23 октябрь кунлари Новосибирск вилоятида ўтказилмоқда. Унда 700 нафардан ортиқ маҳаллий ва хорижий мутахассис иштирок этиб, фундаментал илм-фан, саноат ва тажриба технологияларида синхротрон усулларидан фойдаланиш истиқболларини муҳокама қилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган