“Ўзбекнефтгаз” раҳбари Абдуғани Сангинов ва Хитой миллий нефть-газ корпорацияси — CNPC президенти Чжоу Синхуай бошчилигидаги делегация ўртасида музокаралар ўтказилди.
Томонлар бурғилаш, геология-қидирув, сейсмик тадқиқотлар, конларнинг газ бериш самарадорлигини ошириш, рақамлаштириш ва замонавий ускуналар етказиб бериш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда M-25 конидаги авария оқибатларини бартараф этиш учун қутқарув қудуқларини бурғилаш режаси ҳам кўриб чиқилди.
Шунингдек, ички бозорни ёқилғи билан барқарор таъминлаш учун нефть маҳсулотлари етказиб бериш манбаларини диверсификация қилиш ва узоқ муддатли етказиб бериш механизмларини ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилди.
Ҳамкорлик кўлами кенгайиб бораётгани ҳисобга олиниб, Тошкентда CNPCнинг доимий ваколатхонасини ташкил этиш бўйича ҳам таклиф билдирилди.

