Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Зироат Мирзиёева: дунёда 400 миллиондан ортиқ бола ўта қашшоқликда яшамоқда

21.10.2026 11:51

22

«Ўзбекистон Орол фожиасини бошидан кечирган давлат. Шунинг учун биз экологик муаммолар болалар саломатлиги ва келажагига қанчалик оғир таъсир қилишини яхши биламиз», — деди Зироат Мирзиёева.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, «Zamin» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева болалар фаровонлиги бўйича жаҳон саммитида нутқ сўзлади. Унда дунёда болалар дуч келаётган қашшоқлик, иқлим ўзгариши ва гуманитар ёрдам қисқариши билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратилди.

Зироат Мирзиёева саммит иштирокчилари — биринчи хонимлар, делегациялар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва болаларнинг бахтли келажаги йўлида ҳаракат қилаётган ҳамкорларга миннатдорлик билдирди.

Унинг таъкидлашича, икки йил аввал Тошкентда бўлиб ўтган биринчи Конгрессда илгари сурилган «Далиллардан ҳаракатга» шиори доирасида дастлабки натижалар кўзга ташлана бошлаган. Бироқ болалар фаровонлигини таъминлаш борасида ҳали катта вазифалар турибди.

Бугунги кунда дунёда 400 миллиондан ортиқ бола ўта қашшоқликда яшамоқда. Қарийб бир миллиард бола эса иқлим ўзгариши хавфи юқори бўлган мамлакатларда улғаймоқда.

«Ўзбекистон Орол фожиасини бошидан кечирган давлат. Шунинг учун биз экологик муаммолар болалар саломатлиги ва келажагига қанчалик оғир таъсир қилишини яхши биламиз», — деди Зироат Мирзиёева.

Шунингдек, халқаро инсонпарварлик ёрдамининг кескин қисқариши оқибатларига ҳам эътибор қаратилди. Мутахассислар маълумотига кўра, 2025 йилда беш ёшгача бўлган болалар ўлими жорий аср бошидан бери биринчи марта ошган.

«Бу барчамиз учун жиддий огоҳлантиришдир», — дея таъкидлади Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган