Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қозоғистонлик талабалар кўзи ожиз инсонлар учун ақлли ҳасса яратди

21.10.2026 20:20

38

Қурилманинг асосий хусусияти шундаки, у тўсиқларни нафақат ер сатҳида, балки инсон танаси баландлигида ҳам аниқлай олади. Олинган маълумотлар тутқичдаги махсус моторлар орқали тактил сигналлар шаклида узатилади. Шу тариқа фойдаланувчи овозли кўрсатмаларга қулоқ тутиши шарт эмас.

Қозоғистонлик уч нафар талаба кўзи ожиз инсонларга йўлдаги тўсиқларни аниқлаш ва уларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган SmartCane қурилмасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «МИР 24» телеканали хабар берди.

Қурилманинг асосий хусусияти шундаки, у тўсиқларни нафақат ер сатҳида, балки инсон танаси баландлигида ҳам аниқлай олади. Олинган маълумотлар тутқичдаги махсус моторлар орқали тактил сигналлар шаклида узатилади. Шу тариқа фойдаланувчи овозли кўрсатмаларга қулоқ тутиши шарт эмас.

Қурилма учта лазерли масофа ўлчагич билан жиҳозланган. Уларнинг бири тўсиқни аниқлаганда, тутқичдаги моторлар инсон қўлига сезиладиган сигнал беради. Қурилма аккумулятор орқали ишлайди ва уни қайта зарядлаш мумкин.

Лойиҳа устида уч нафар талаба ишламоқда: улардан бири электроника ва электр схемалари, иккинчиси дастурий таъминот, учинчиси эса уч ўлчамли моделлаштириш билан шуғулланади. Дастлабки прототип тахминан уч ҳафтада тайёрланган.

SmartCane'нинг яна бир афзаллиги — уни мослаштириш имконияти. Қурилмани инсонда мавжуд оддий оқ ҳассага ўрнатиш ёки алоҳида конструкция сифатида ишлатиш мумкин.

Дастлабки версияда аккумулятор қуввати тахминан 4,5 соатга етган. Ҳозирда ишлаб чиқувчилар бу кўрсаткични 12 соатгача оширишни режалаштирмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган