Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Хитойлик профессор 1 000 дан ортиқ ечилмаган математик гипотезани жамлади ва сунъий интеллектни ишга солди

22.10.2026 20:15

20

Жорий йилда чоп этилган 400 саҳифалик тўпламда мураккаб математик масалалар тизимлаштирилган. Лойиҳанинг асосий мақсади ҳозиргача ечими топилмаган гипотезаларни илмий жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиш ва уларнинг исботини топишга кўпроқ тадқиқотчиларни жалб этиш.

Хитойдаги Нанкин университети профессори, математик Сунь Чживэй ечими ҳали топилмаган 1 000 дан ортиқ математик гипотезани жамлаб, уларнинг исботини излашга сунъий интеллектни жалб қилди. Олим, шунингдек, ушбу масалаларнинг исботини топган тадқиқотчиларга ўз маблағлари ҳисобидан пул мукофоти беришини маълум қилган.

Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.

Жорий йилда чоп этилган 400 саҳифалик тўпламда мураккаб математик масалалар тизимлаштирилган. Лойиҳанинг асосий мақсади ҳозиргача ечими топилмаган гипотезаларни илмий жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиш ва уларнинг исботини топишга кўпроқ тадқиқотчиларни жалб этиш.

Профессор сунъий интеллектни илмий изланишларда муҳим ёрдамчи восита деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, нейротармоқлар такрорий ҳисоб-китобларни бажариш ва кўплаб хусусий ҳолатларни текшириш орқали олимларнинг вақтини тежайди. Бу эса тадқиқотчиларга янги назариялар ва ёндашувларни ишлаб чиқишга кўпроқ эътибор қаратиш имконини беради.

Мураккаб тенгламалар устида ишлаганда Сунь Чживэй сунъий интеллект алгоритмларини шахсан бошқаради ва уларни глобал интернет тармоғидан узиб қўяди. Олим бу орқали дастурнинг масала ҳали ечилмагани ҳақидаги маълумотларга таяниб, уни бажаришдан воз кечишининг олдини олишга ҳаракат қилади.

У машинали ўрганиш технологияларини жуда кўп маълумотга эга, тиришқоқ ва зеҳнли аспирантга қиёслайди. Бироқ профессор сунъий интеллектни мустақил равишда ҳар қандай муаммони ҳал қила оладиган восита деб ҳисобламайди.

Олимнинг рақамли ҳисоблаш воситаларига қизиқиши 2005 йилда бошланган. 2009 йилга келиб у Mathematica дастурини пухта ўзлаштирган ва унинг ёрдамида гипотезаларнинг минглаб хусусий ҳолатларини автоматик текшириш имкониятига эга бўлган.

Сунь Чживэйнинг таъкидлашича, илм-фандаги ҳақиқий тараққиёт фақат тайёр жавобларни механик равишда излаш билан эмас, балки самимий қизиқиш ва тўғри саволларни қўя билиш билан ҳам боғлиқ.

Шу боис у математикларни сунъий интеллект ривожидан хавотирланмасликка чақирган. Профессорнинг фикрича, сунъий интеллект барча математик масалаларни ҳал қилиш имкониятига эга эмас.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган