Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, 24 октябрь куни соат 01:33 да Юсуф Саккокий кўчасидаги турар жой мажмуасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар ёнғинни соат 01:52 да бартараф этган. Ҳодиса оқибатида хонадондаги уй жиҳозлари зарарланган, бир нафар фуқаронинг жасади аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда ёнғин сабаблари ва ҳодисанинг бошқа тафсилотларини аниқлаш бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

