Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Олимлар жисмларни ҳавода тегмасдан ҳаракатлантириш технологиясини яратди

24.10.2026 15:22

18

Бунда юқори частотали ультратовуш тўлқинлари ўзаро таъсирлашиб, ҳавода босими турлича бўлган соҳаларни ҳосил қилади. Шу орқали майда жисмлар, суюқлик томчилари ва бошқа намуналарни ҳавода ушлаб туриш ҳамда бошқариш мумкин.

Муҳандислар қаттиқ ва суюқ жисмларни ҳеч қандай механик таянч ёки ушлагичсиз фазода ҳаракатлантириш имконини берадиган ультратовушли қурилма яратди. Янги технология фармацевтика ва микромеханика соҳаларида қўлланилиши мумкин.

The Debrief нашрининг ёзишича, ишланма акустик левитация тамойилига асосланган. Бунда юқори частотали ультратовуш тўлқинлари ўзаро таъсирлашиб, ҳавода босими турлича бўлган соҳаларни ҳосил қилади. Шу орқали майда жисмлар, суюқлик томчилари ва бошқа намуналарни ҳавода ушлаб туриш ҳамда бошқариш мумкин.

Технологиянинг асосий янгилиги — махсус ичи бўш (ковак) найчадан фойдаланилишида. У товуш тўлқинларини керакли йўналишда тарқатиб, энергиянинг атрофга сочилиб кетишини камайтиради. Бу эса ультратовуш орқали жисмларни бошқариш имкониятларини кенгайтиради.

Тадқиқотчилар йўналтирилган ультратовуш ёрдамида дори суюқликлари томчилари, қотишма заррачалари ва нозик биологик намуналарни ҳаракатлантиришга эришди. Бунда намуналар асбоб-ускуналарга бевосита тегмайди, шу сабабли уларнинг ифлосланиш хавфи камаяди.

Келажакда бу технология дори-дармон ишлаб чиқаришда, стериллик талаб этиладиган жараёнларда ва микромеханик қурилмаларни йиғишда қўлланилиши мумкин. Мутахассислар ишланмани масофадан туриб жисмларни бошқаришга хизмат қилувчи ўзига хос «товушли пинцет» сифатида таърифламоқда.

Акустик левитация ҳодисаси илк бор 1934 йилда физик Лайонел Кинг томонидан назарий жиҳатдан асосланган. Бироқ уни амалиётда қўллаш имкониятлари кучли ва ихчам пьезоэлектрик товуш тарқатгичлар яратилгандан кейин кенгайди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган