Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Сунъий интеллект яратган вирус илк бор беморни даволашда қўлланди

25.10.2026 08:49

9

Тажрибада фақат бактерияларга таъсир қилувчи бактериофаглардан фойдаланилди. Улар бактерия ҳужайрасига бирикиб, унинг ичига киради ва уни йўқ қилади. Бундай вирусларнинг афзаллиги — улар антибиотиклардан фарқли равишда ичакдаги фойдали микроорганизмларга зарар етказмаслиги мумкин.

АҚШда сунъий интеллект ёрдамида яратилган вирус антибиотикларга чидамли бактериал инфекцияси бор беморга илк бор юборилди. Тадқиқотчилар ушбу усул дори воситалари таъсир қилмайдиган бактерияларга қарши курашда ёрдам бериши мумкинлигини айтмоқда.

Тажрибада фақат бактерияларга таъсир қилувчи бактериофаглардан фойдаланилди. Улар бактерия ҳужайрасига бирикиб, унинг ичига киради ва уни йўқ қилади. Бундай вирусларнинг афзаллиги — улар антибиотиклардан фарқли равишда ичакдаги фойдали микроорганизмларга зарар етказмаслиги мумкин.

Олимлар Omnii-1 номли сунъий интеллект моделини геном кетма-кетликлари, бактериофаглар геномлари ва уларнинг бактериялар билан ўзаро таъсири ҳақидаги маълумотлар асосида ўқитган. Модель ёрдамида ишлаб чиқилган вируслар лабораторияда синтез қилиниб, уларнинг фаоллиги ва яшовчанлиги текширилган.

Вируслар беморга бошқа даволаш усуллари самара бермаганидан кейин, шифокор назорати остида юборилган. Бироқ беморнинг аҳволи ва даволаш натижалари шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш мақсадида ошкор этилмаган.

The Independent нашри хабар беришича, тадқиқот натижалари ҳали тақриздан ўтган илмий журналда эълон қилинмаган. Шу боис усулнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида якуний хулоса қилишга ҳали эрта.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган