Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тайванда «Чампи» тайфуни оқибатида 616 киши жабрланди, 340 мингдан ортиқ хонадон электрсиз қолди

25.10.2026 13:24

21

Сўнгги икки сутка давомида фавқулодда хизматларга ҳодисалар юзасидан 9 027 та хабар келиб тушган. Шундан 3 287 таси дарахтларнинг қулаб тушиши билан боғлиқ бўлиб, 1 282 та ҳолат Тайбэй шаҳрида қайд этилган. Яна 3 033 та мурожаат инфратузилма объектларига етказилган зарарлар ҳақида бўлган. Қолган хабарлар ноқулай об-ҳаво туфайли пешлавҳа ва реклама щитларининг қулаб тушиши билан боғлиқ.

Тайван оролида «Чампи» тайфуни оқибатида 616 киши жабрланди, бир киши ҳалок бўлди. Кучли шамол ва жала ёмғирлар дарахтлар, реклама конструкциялари ҳамда электр узатиш тармоқларига зарар етказди.

Тайвань фавқулодда вазиятлар бўйича марказий тезкор штаби маълумотига кўра, жабрланганларнинг аксарияти йўл-транспорт ҳодисалари, шунингдек, кучли шамол таъсирида дарахтлар ва реклама конструкцияларининг қулаб тушиши оқибатида тан жароҳати олган. Ягона ўлим ҳолати Пиндун округида қайд этилган. У ерда бир кишини бўрон тўлқинлари денгизга оқизиб кетган.

Орол Марказий метеорология бошқармаси маълум қилишича, циклон кучини йўқотган ва Тайвандан Япония томон ҳаракатланмоқда. Вазият яхшилангани сабабли шторм огоҳлантиришлари бекор қилинган. Об-ҳаво яқин 24 соат ичида тўлиқ барқарорлашиши кутилмоқда.

Сўнгги икки сутка давомида фавқулодда хизматларга ҳодисалар юзасидан 9 027 та хабар келиб тушган. Шундан 3 287 таси дарахтларнинг қулаб тушиши билан боғлиқ бўлиб, 1 282 та ҳолат Тайбэй шаҳрида қайд этилган. Яна 3 033 та мурожаат инфратузилма объектларига етказилган зарарлар ҳақида бўлган. Қолган хабарлар ноқулай об-ҳаво туфайли пешлавҳа ва реклама щитларининг қулаб тушиши билан боғлиқ.

Табиий офат электр таъминотида ҳам жиддий узилишларга сабаб бўлган. Электр узатиш линиялари узилиши ва таянч устунларининг қулаб тушиши оқибатида 340 мингдан ортиқ хонадон вақтинча электрсиз қолган. Ҳукумат маълумотига кўра, аксарият ҳудудларда электр таъминоти қайта тикланган.

Энг кучли ёғингарчилик Илань округида кузатилган. У ерда икки сутка давомида 650 миллиметр ёмғир ёққан. Бошқа бир қатор округларда ҳам ёғингарчилик миқдори 500 миллиметрдан ошган.

Кўчкилар юзага келишининг олдини олиш мақсадида хавфли ҳудудлардан 4 960 киши эвакуация қилинган. Яқин вақт ичида уларнинг барчаси ўз уйларига қайтиши кутилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган