Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул имтиҳонлари учун рухсатномалар эълон қилинди

25.10.2026 15:07

45

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилишича, мазкур имтиҳонлар учун хорижий ва нодавлат ОТМлар ҳамда уларнинг филиалларига 1 452 та, Қорақалпоғистонлик ёшлар учун эса 200 та мақсадли квота ажратилган.

Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига ажратилган мақсадли қабул квоталари бўйича имтиҳонларда иштирок этиш учун рухсатномалар эълон қилинди.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилишича, мазкур имтиҳонлар учун хорижий ва нодавлат ОТМлар ҳамда уларнинг филиалларига 1 452 та, Қорақалпоғистонлик ёшлар учун эса 200 та мақсадли квота ажратилган.

Тест синовлари 2026 йил 28 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтади.

Талабгорлар имтиҳонда иштирок этиш учун рухсатномани my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали юклаб олишлари мумкин. Рухсатномада тест ўтказиладиган сана, манзил ва вақт кўрсатилган.

Имтиҳонга келувчилардан рухсатномада белгиланган вақтдан кечикмасдан келиш сўралган. Тест ўтказиладиган бинога паспорт ёки ID-карта орқали киритилади.

Шунингдек, талабгорларга имтиҳонга электрон қурилмалар, сумка, китоб, дафтар, ёзув қуроллари, ичимлик, озиқ-овқат ва бошқа ортиқча буюмларни олиб келмаслик тавсия этилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган