Бир килограмм пўлат ва бир килограмм парнинг массаси бир хил бўлса-да, оддий тарозида улар турлича кўрсаткич бериши мумкин. Бу ҳавонинг кўтарувчи кучи билан боғлиқ, деб ёзади IFLScience.
Архимед қонунига кўра, ҳавода турган жисмга юқорига йўналган кўтарувчи куч таъсир қилади. Пар пўлатга нисбатан анча катта ҳажмни эгаллагани учун кўпроқ ҳавони сиқиб чиқаради ва унга таъсир қилувчи кўтарувчи куч ҳам каттароқ бўлади. Шу сабабли тарозида пўлат тахминан 0,5 грамм оғирроқ кўриниши мумкин.
Бироқ бу жисмларнинг массаси фарқ қилади дегани эмас. Масса ўзгармайди, тарози кўрсаткичи эса ҳаво таъсирида ўзгариши мумкин.
Бу фарқ қимматбаҳо металларни аниқ тортишда ва космосда жисмлар массасини ўлчашда ҳам аҳамиятга эга.

