Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Perfectum’нинг 98,4 млрд сўмлик мол-мулки Ойбек Турсуновга сотилиши маъқулланди

26.10.2026 16:35

26

Сотиладиган кўчмас мулк Тошкент шаҳри Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 21-уйда жойлашган. Умумий майдони 10 479 квадрат метр бўлган тўртта бино 65 млрд 968 млн сўмга, компанияга тегишли 2 012 та асосий восита эса 32 млрд 406 млн сўмга баҳоланган.

Perfectum мобил операторининг Тошкент шаҳридаги бош офиси ва компанияга тегишли 2 мингдан ортиқ асосий воситани тадбиркор Ойбек Турсуновга сотиш режалаштирилмоқда. Битимнинг ҚҚС билан бирга умумий қиймати 98 млрд 374 млн сўмни ташкил этади.

Тегишли қарор 16 октябрь куни Perfectum эгаси бўлган «Rubicon Wireless Communication» акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қабул қилинган.

Сотиладиган кўчмас мулк Тошкент шаҳри Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 21-уйда жойлашган. Умумий майдони 10 479 квадрат метр бўлган тўртта бино 65 млрд 968 млн сўмга, компанияга тегишли 2 012 та асосий восита эса 32 млрд 406 млн сўмга баҳоланган.

Бу қарор Perfectum’нинг янги эгаси ўзгараётган даврга тўғри келди. 19 октябрь куни Beeline Uzbekistan’га эгалик қилувчи VEON гуруҳи Perfectum акцияларининг 100 фоизини сотиб олиш бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Битимнинг умумий қиймати 207 млн доллар бўлиб, унга операторнинг қарийб 93 млн долларлик молиявий қарзи ҳам киритилган.

Рақобат қўмитаси харидга бир қатор шартлар билан олдиндан розилик берган. Унга кўра, Perfectum камида уч йил давомида алоҳида фаолият юритиши, амалдаги абонентлар учун 5G FWA уй интернети тарифлари 12 ой сақланиши ва интернетнинг ўртача тезлиги 300 Мбит/с дан пасайтирилмаслиги керак.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган