Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

АҚШда 51-штат пайдо бўлиши мумкин: Чикаго янги ҳудуд таркибига кирмайди

27.10.2026 07:17

18

Ноябрь ойидаги оралиқ сайловлар давомида штатнинг яна 11 та округида ушбу таклиф юзасидан маслаҳатлашув овоз беришлари ўтказилади. Аввалроқ 33 та округ сайловчилари ташаббусни қўллаб-қувватлаган. Агар янги овоз беришлар ҳам ижобий натижа берса, ташаббусни маъқуллаган округлар сони 44 тага етади. Иллинойсда жами 102 та округ мавжуд.

АҚШнинг Иллинойс штатида Чикаго шаҳри жойлашган Кук округидан ташқари ҳудудларни ажратиб, мамлакатнинг 51-штатини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Ноябрь ойидаги оралиқ сайловлар давомида штатнинг яна 11 та округида ушбу таклиф юзасидан маслаҳатлашув овоз беришлари ўтказилади. Аввалроқ 33 та округ сайловчилари ташаббусни қўллаб-қувватлаган. Агар янги овоз беришлар ҳам ижобий натижа берса, ташаббусни маъқуллаган округлар сони 44 тага етади. Иллинойсда жами 102 та округ мавжуд.

Ташаббус тарафдорлари ҳудудлар манфаатлари штат раҳбарияти томонидан етарлича ҳисобга олинмаётганини таъкидламоқда. Бироқ овоз беришлар маслаҳатлашув хусусиятига эга бўлиб, юридик кучга эга эмас. Янги штат ташкил этилиши учун Иллинойс қонун чиқарувчи органи ва АҚШ Конгресси розилиги талаб этилади.

Иллинойс губернатори Жей Би Прицкер маъмурияти эса ташаббусни «сиёсий найранг» деб атаб, штатнинг бўлинишига қарши чиқди. Шу боис ҳозирча АҚШда янги штат пайдо бўлиши ҳақидаги таклиф амалга ошиши кафолатланмаган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган