Хитойда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича қарийб 800 мингта иш қўзғатилди. Бу ҳақда мамлакат Марказий интизомий текширув комиссияси маълум қилди.
Ҳисобот даврида вилоят ва идоралар даражасидаги 73 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, департамент ва бошқармалар раҳбарлари бўлган 4,2 минг нафар мансабдорга нисбатан иш очилган. Жами 680 минг киши интизомий жазога тортилган.
Маълумотлар Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг XX чақириқ пленуми арафасида эълон қилинди. Пленумда мамлакат раҳбари Си Цзиньпин давлат бошқарувини мустаҳкамлаш учун барча даражадаги мансабдорлар ўртасида интизомни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

