Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

“Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари” жорий этилади

27.10.2026 12:10

10

Жорий йилда илк бор туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамшира номинациялари бўйича вилоят танловлари ўтказилмоқда. Ғолибларга 30 миллион сўмдан мукофот берилади.

Давлатимиз раҳбари таълим, қурилиш, санитария-гигиена, беморлар хавфсизлиги ва тиббиёт ходимлари маданиятини қамраб олувчи “Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари” жорий этилишини маълум қилди.

«Ҳар қандай инсон поликлиникага кирганда, аввало, озодаликни, тартибни, маданиятни кўриши керак», — деди Президент.

Шу мақсадда бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари босқичма-босқич махсус кийим-бош билан бепул таъминланади.

Жорий йилда илк бор туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамшира номинациялари бўйича вилоят танловлари ўтказилмоқда. Ғолибларга 30 миллион сўмдан мукофот берилади.

Келгуси йилдан рағбатлантириш янада кучайтирилади. Вилоят босқичи ғолиби бўлган 14 нафар шифокор электромобиль билан тақдирланади. Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи энг яхши 10 та лойиҳа муаллифига 200 миллион сўмдан грант ажратилади.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган