Конго Демократик Республикасида Эбола вирусини юқтирганлар сони 10 минг нафардан ошди. Уларнинг 4 887 нафари вафот этган.
Инфекция мамлакат ташқарисида ҳам қайд этилмоқда. Кенияда вирус юқтириш билан боғлиқ 9 та ҳолат тасдиқланган. Нигерияда эса швейцариялик дипломатнинг рафиқасида Эбола аниқланган.
Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, аёл вирусни Угандага сафари давомида юқтирган бўлиши мумкин. Бироқ Уганда ҳукумати мамлакатда касаллик тарқалиши август ойидаёқ якунланганини маълум қилган эди.
Ҳозирда дипломат ва унинг рафиқаси даволаниш учун Швейцарияга эвакуация қилинган.

