Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Италия банклар ва бизнес учун солиқларни оширади

29.10.2026 11:29

53

Тасдиқланган лойиҳада солиқ имтиёзлари билан бир қаторда харажатларни 26 миллиард еврога ошириш ҳам назарда тутилган. Ушбу маблағлар ўртача даромадга эга фуқаролар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун солиқ юкини камайтиришга йўналтирилади. Шунингдек, миллий соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш кўпайтирилади.

Италия келаси йилдан банклар, қимор ўйинлари саноати, суғурта ва энергетика компаниялари учун солиқларни оширади. Мамлакат ҳукумати бу чора давлат бюджети харажатларини молиялаштириш учун зарурлигини маълум қилди.

Тасдиқланган лойиҳада солиқ имтиёзлари билан бир қаторда харажатларни 26 миллиард еврога ошириш ҳам назарда тутилган. Ушбу маблағлар ўртача даромадга эга фуқаролар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун солиқ юкини камайтиришга йўналтирилади. Шунингдек, миллий соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш кўпайтирилади.

Бундан ташқари, мактаблар, университетлар, шифохоналар ва спорт иншоотларида иқлимни назорат қилиш тизимлари ўрнатилади ва модернизация қилинади.

Бироқ қабул қилинган чора-тадбирлар давлат бюджети тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3,5 фоизга етказиши кутилмоқда.

Қўшимча маблағ жалб қилиш мақсадида Рим фуқароларга ўз автомобиллари учун индивидуал давлат рақамларини буюртма қилишга ҳам рухсат беради.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган