Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

SAFE Service платформасидан шахсий маълумотлар тарқалгани ўрганилмоқда

29.10.2026 15:47

11

Ўрганишлар Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги “Киберхавфсизлик маркази” давлат муассасаси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда “AUTODOC” МЧЖ масъуллари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг шахсга доир маълумотлари, жумладан, “SAFE Service” платформасига алоқадор маълумотлар ошкор бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, мазкур хабарларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш, маълумотларнинг келиб чиқиш манбалари ва тарқалиш ҳолатларини ўрганиш бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги “Киберхавфсизлик маркази” давлат муассасаси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда “AUTODOC” МЧЖ масъуллари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, “SAFE Service” (аввалги “Safe Road”) платформаси ва бошқа тегишли ахборот тизимлари ҳамда электрон платформаларда шахсга доир маълумотлар чиқиб кетгани билан боғлиқ ҳолатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги аниқланмоқда.

Платформа “AUTODOC” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг оператори ҳам ушбу жамият ҳисобланади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган